Янгиликлар
07
Аёллар дафтари
Бугун, 7 июнь куни Бухоро шаҳар прокуратураси мажлислар залида шаҳар 2-сектор раҳбарияти ва шаҳар адлия бўлими ҳамкорлигида мутасадди ташкилотлар вакиллари ва тегишли МФЙ раислари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.04.2021 йилдаги "Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 250-сонли қарори мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган семинар ташкил этилди.
Семинарда иштирокчиларга "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" тушунчалари, бу борадаги ишлаб чиқилган вақтинчалик тартиб мазмуни ва аҳамияти хусусида ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари юзасидан тарғибот ишлари амалга оширилди.