Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Бухоро туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови юзасидан ўқув жараёнини ташкил қилиш бўйича семинар-тренинглари бошланди.


Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 27 апрелдаги 1069-сонли қарори билан сайлов комиссиялари аъзоларининг малакасини оширишни ташкил этиш ҳамда сайлов жараёнлари иштирокчиларининг ҳуқуқий маданиятини ва сайлов комиссиялари фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида “Сайлов комиссиялари аъзоларининг малакасини оширишни ташкил этиш Концепцияси” қабул қилинди.

Ушбу ҳужжат асосида бугун, 7 июнь куни Бухоро туманидаги 16-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови юзасидан ўқув жараёнини ташкил қилиш бўйича участка сайлов комиссияси раиси, раис ўринбосари ва котиблигига номзодлар учун семинар-тренинг ташкил қилинди.

Семинар-тренинг очилиш маросимида Бухоро вилоят ҳокимлиги апарати ташкилий-назорат гурухи рахбари Иззатулло Махмудов, туман ҳокими Хайрилло Жўраев, сектор раҳбарлари, ҳудудий тренерлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

Мазкур семинар-тренинг очилишида туман ҳокими Х.Жўраев сўзга чиқиб, ўз сўзида сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартишларга мувофиқ жорий йилнинг октябрь ойида мамлакатимизда навбатдаги Президент сайловлари ўтказилиши, Президент сайлови мамлакатимиз ҳаётидаги ғоят муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа ҳисобланиши, Чунки, бу давлат раҳбари – Президентни сайлаш билан боғлиқ ўта масъулиятли жараён эканлиги,  мамлакатимиз келажаги, унинг янада тараққий топиши давлат раҳбари лавозимига энг муносиб номзодни сайлаш ҳамда бу жараёнда сайловчилар қабул қиладиган қарорга боғлиқ эканлигини тақидлаб ўтди.