Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Салоҳиятли кадрлар - жамиятимиз истиқболи


 

Жорий йилнинг 18 июнь куни "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Бухоро вилоят бўлими ҳамда туман ва шаҳар бўлинмалари катта ҳисобчилари учун "Салоҳиятли кадрлар - жамиятимиз истиқболи" мавзусида ўқув-семинари ташкил этилди.

     Тадбирда вилоят адлия бошқармаси масъул ходими Б.Нишонов томонидан иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартдаги "Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5012-сон қарори мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан ҳамда коррупция илллатининг салбий оқибатлари, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик масалаларига тўхталиб, кун тартибидаги масалалар бўйича иштирокчилар билан ўзаро фикр-мулоҳаза юритилди.