Янгиликлар
Сайлов – 2021: ўз келажагинг учун овоз бер
2021 йилда бўлиб ўтадиган Президенти сайлови жараёнида ҳар бир сайловчининг шахсан ўзи иштирок этишини тушунтириш, сайловчиларнинг сайлов қонунчилиги бўйича ҳуқуқий билимларини юксалтириб бориш мақсадида Қоракўл туман адлия бўлими ходимлари томонидан “Сайлов – 2021: ўз келажагинг учун овоз бер” шиори остида тумандаги Эркаклар учун ихтисослаштирилган Мурувват уйида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси В.Ҳазратқулов томонидан иштирокчиларга сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда очиқлик ва ошкораликни таъминлашда жамоатчилик назоратининг ўрни, сайлов тизими ҳамда бу борадаги қонунчилик мазмун-моҳияти юзасидан ҳамда бошқа соҳага оид қонунчиликдаги янгиликлар бўйича атрофлича тушунтиришлар берилди.