Янгиликлар
"Мурғак қалб" акцияси доирасида навбатдаги тадбир ўтказилди
"Мурғак қалб" акцияси доирасида навбатдаги тадбир жорий йилнинг 24 июнь куни Бухоро ногиронлиги бўлган болалар учун «Мурувват» интернат уйида ташкил этилди.
Тадбирда Бухоро туман ва Когон шаҳар адлия бўлими ходимлари ва вилоят юридик техникум ўқувчиларидан иборат "Волонтёр" гуруҳ "Муравват" интернат уйига ўз совға-саломлари билан ташриф буюрди.
Тадбир доирасида Бухоро туман адлия бўлими бошлиғи У.Тўхтаев сўзга чиқиб, мамлакатимизда бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва таъминлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигини таъкидлаб, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси, Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияда кўрсатиб ўтилган бола ҳуқуқ ва мажбуриятлари хусусида айтиб ўтди.
Дарҳақиқат, жонажон юртимизда ҳар бир бола, ижтимоий келиб чиқиши, ирқи, жинсидан қатъий назар қонун ҳимоясидадир.
Тадбир болажонлар томонидан намойиш этилган турли мусиқий чиқишлар билан янада кўтаринкилик касб этди.