Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Бухоро вилоят адлия бошқармасида 2021 йилнинг 1-ярим йиллиги бўйича матбуот анжумани ўтказилди


Адлия органлари фаолияти ҳақида кенг жамоатчиликка муҳим ахборотлар бериш, уларнинг ҳуқуқий маълумотларга бўлган эҳтиёжини таъминлашга қаратилган “Очиқ адлия” (“Open Justice”) ижтимоий дастури ишлаб чиқилган бўлиб, унга асосан ҳудудий адлия органлари томонидан бажарилган ишлар юзасидан ОАВ вакилларига ҳисобот бериш амалиёти йўл қўйилган.

Шунга кўра, жорий йилнинг 7 июль куни Бухоро вилоят адлия бошқармаси биносида “Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан 2021 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусида белгиланган устувор вазифалар”га бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда вилоят адлия бошқармасининг масъул ходимлари билан биргаликда ОАВ ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг вакиллари, блогерлар ҳамда бошқа соҳага қизиқувчи фуқаролар иштирок этди.

Тадбирда кун тартибининг асосий масаласи юзасидан бошқарма бошлиғи ўринбосари Шухрат Тойиров томонидан бошқарма ва тизимдаги туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2021 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар бўйича маълумот бериб ўтди.

Бинобарин берилган маълумотларга кўра, вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизим ташкилотлари томонидан 2021 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида қуйидаги ишлар амалга оширилганлиги маълум қилинди:

Мурожаатларни кўриб чиқиш соҳасида:

2021 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида жами 1660 та ариза ва шикоятлар келиб тушган. Келиб тушган мурожаатларнинг 1480 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 823 та мурожаат ёки 56 фоизи қаноатлантирилган.

Бундан ташқари, 657 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган, 124 та мурожаат тегишлигига кўра бошқа идора ва ташкилотларга юборилган.

Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича:

Адлия органлари томонидан 2021 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида жойларда ўтказилган ўрганишлар давомида аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан жами 431 та тақдимнома маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 96 та таклиф ва 1372 та огоҳнома киритилган. Киритилган тақдимномаларга асосан 161 нафар шахс интизомий ва 90 нафар шахслар эса маъмурий жавобгарликка тортилган.

Бошқарма томонидан судларга киритилган даъво аризалар бўйича.

Адлия органлари томонидан 1-ярим йиллиги давомида фуқаролар манфаатини кўзлаб, уларнинг бузилган қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини тиклаш, моддий ва маънавий зарарларни ундириш тўғрисида судларга жами 7 млрд. 005 млн. 917 минг 697 сўмлик 163 та даъво аризалари киритилган. Шундан ва ўтган йилги қолдиқ даъво аризаларнинг

Киритилган даъво аризаларнинг 5 млрд. 542 млн. 552 минг 223 сўмлик 112 таси судлар томонидан қаноатлантирилган.


Бошқарманинг ҳуқуқни қўллаш соҳаси бўйича.

Ҳуқуқни қўллаш соҳасида жами 6 та идоралар фаолияти ўрганилди. 15 та идораларнинг статистик ҳужжатлари, шунингдек, 83 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлил қилинди. Шундан 83 та қонун ҳужжатларининг ижроси таҳлил қилиниб, ўтказилган ўрганиш ва таҳлиллар натижасида 7 маротаба вазирликка таҳлилий маълумотлар киритилган.

Ўтказилган таҳлиллар натижасида 24 та қонун ҳужжатларида номувофиқликлар ҳамда бошқа муаммо ва камчиликлар мавжудлиги аниқланиб, Адлия вазирлигига тегишли таклифлар берилган.

Бошқарманинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш ва қонун ҳужжатларини туркумлаш фаолияти бўйича:

2021 йил 1-ярим йиллиги мобайнида адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан жами 23 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, уларнинг 22 таси қонунчиликка мувофиқ деб топилган, 1 таси эса қонунчиликка номувофиқлиги сабабли қайтарилган.

Норматив тусдаги қарорларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказмасдан қабул қилиш ҳолатлари ҳали ҳам давом этмоқда. Хусусан, 2 та ноқонуний норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганлиги аниқланиб, тақдимномалар асосида бекор қилинди.

Бошқарма томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 32 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисобига олинган.

Бундан ташқари, матбуот анжумани давомида адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги ПФ–6247-сон “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 майдаги "«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5132-сон Қарори мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан кўргазмали тарзда тушунтиришлар бериб ўтилди.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган масалалар, фирк-мулоҳазалар бўйича масъул ходимлардан тегишли жавоблар олишди.

Жахонгир АШУРОВ,
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими
етакчи маслаҳатчиси