Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Фермерлар қишлоқ хўжалиги драйвери


Барчамизга маълумки фермерлик ҳаракати мамлакатда аграр секторини ривожлантиришда муҳим роль ўйнайди. Бу йўналишда самарали фаолиятни ташкил этиш эса, халқ дастурхонининг тўкин-сочинлиги таъминланиши гаровидир.

Юқоридаги омилларни аҳамиятидан келиб чиқган ҳолда Бухоро вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан ҳам фермер хўжаликлари билан мунтазам равишда учрашувлар ташкил этилиб, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари юзасидан тушинтиришлар бериб келинмоқда.

Жумладан, Вобкент туман адлия бўлими томонидан "Фермерга мадад" акцияси доирасида Вобкент тумани "Чангарон" МФЙда жойлашган "Шукруллаев Аббос" фермер хўжалиги билан, "Косари" МФЙда жойлашган "Мирзоҳид Шаҳриёр Мироншоҳ" фермер хўжалиги билан ва "Кумушкент" МФЙда жойлашган "Нодир Бобир Тоғойбобо" фермер хўжаликлари билан учрашувлар ташкил этилди.

Ушбу учрашувлар маҳаллабай кесимида ташкил этилиб, фермерлар хўжаликларига ҳозирги вақтда Адлия вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган "Фермерга мадад" акцияси бўйича маълумот, фермерларга қонунчиликда белгиланган имтиёзлар, уларнинг ҳуқуқлари ва фермер хўжалиги фаолияти кафолатлари тўғрисида атрофлича тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, фермерларга акция бўйича тайёрланган флаерлар тарқатилди.

Жахонгир АШУРОВ,

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими

етакчи маслаҳатчиси