Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

"Коррупциянинг салбий оқибатлари" мавзусида семинар тадбири ўтказилди


    Коррупция — ҳар қандай давлатнинг, жамиятнинг тараққиётига тўғаноқ бўлувчи, ижтимоий ҳаёт барқарорлигига таҳдид солувчи хавфли иллат саналади. Агар бу иллатнинг олди олинмаса, мамлакатда ҳақиқий ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яратиб бўлмайди, жамиятнинг бирорта тармоғи ривожланмайди. Бу исбот талаб қилмас ҳақиқатдир.

Куни кеча вилоят мудофаа ишлари бошқармасида ташкил этилган тадбирда-вилоят адлия бошқармаси вакиллари иштирок этиб, давлатимиз раҳбарининг “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан сўзга чиқишди.

   Тадбир давомида вилоят адлия бошқармаси тарғибот ва маърифат бўлими масъул ходими сўзга чиқиб, ушбу Фармонда қабул қилиниши натижасида мамлакат ривожланишининг бугунги босқичида коррупция Ўзбекистон давлати ва жамияти тараққиёти учун энг жиддий хавф-хатарлардан бири экани назарда тутилиб, коррупция ҳолатларининг ҳар қандай кўринишларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш ва унга қарши аёвсиз курашиш барча даражадаги давлат органлари раҳбарларининг энг устувор вазифаси этиб белгиланлиги хусусида алоҳида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, Эндиликда давлат бошқарувини коррупциядан ҳоли соҳага айлантириш мақсадида “Коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестри” юритилади. Бу рўйхатга тушган шахсларнинг давлат хизматига кириш ва давлат мукофотлари билан тақдирланиши, давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотлар, давлат таълим муассасаларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритиши таъқиқланиши юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.
Бундан ташқари, тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июндаги ПҚ–5168-сон “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллашитириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган масалалар ва фикр-мулоҳазалар бўйича ташкилотчилар томонидан тегишли жавоблар олишди.

Жахонгир АШУРОВ,
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими
етакчи маслаҳатчиси