Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

“Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5185-сон, 15.07.2021 й.) қабул қилинди


 Қарор билан 2021–2024 йилларда ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасини ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси”, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, унинг ҳудудий бошқарма ва бўлимлари тузилмаси тасдиқланди.


 Агентлик бош директори Президент томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.


 Агентликка қуйидаги вазифалар юклатилди:


 ўсимликлар карантини, ҳимояси ва агрокимё соҳаларида ягона давлат сиёсати ва назоратини амалга ошириш;

 қишлоқ хўжалигига етказиладиган барча минерал ва микробиологик ўғитлар сифатини назорат қилиш;

 зарарли организмларнинг республика ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш ҳамда йўқ қилиш.


 “Ўзагрокимёҳимоя” АЖнинг чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати Агентликка ўтказилди.


 Тут парвонасига қарши кураш бўйича давлат буюртмасини бериш вазифаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига юкланди.


 Агентлик тизимида қуйидагилар ташкил этилди: 


● Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти ва унинг минтақавий филиаллари;

● Республика агрокимёвий таҳлил маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари;

● “Биосифат” республика маркази.