Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Ҳарбий қисмда сайлов қонунчилиги тарғиботига бағишланган тадбир бўлиб ўтди


 

 2021 йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президентлиги учун сайлов жараёни бўйича ҳарбий хизматчиларни сиёсий билим даражасини юксалтириш мақсадида Бухоро шаҳар адлия бўлими томонидан Бухоро ҳалқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш бўйича алоҳида батальонида “Сайлов – 2021: ўз келажагинг учун овоз бер” шиори остида семинар тренинг ташкил этилди.

      Ҳарбий хизматчилар иштирок этган тадбирда адлия бўлими бошлиғи А.Бафоев томонидан Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти, фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари, сайлов жараёнида қонунийликни таъминлаш масалалари, сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш ҳамда овоз беришни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тартиб-таомиллари ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.