Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Даромад ва мол-мулк декларациялари бўйича маълумотлар базаси шакллантирилади


Барчамизга маълумки сўнги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши муросасиз курашишнинг илғор халқаро стандартларга асосланган тизимини жорий этиш бўйича изчил чоралар кўриб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилиниши эса, давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятида очиқлик, ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда мансабдор шахсларнинг аҳоли олдидаги ҳисобдорлигини йўлга қўйиш орқали давлат бошқарувида самарали ва таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун зарур шароитлар яратилишида муҳим омил бўлди десак адашмаган бўламиз.

Ушбу қарорга асосан 2021 йил 1 октябргача коррупция, манфаатлар тўқнашуви асосида тузилган шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш, давлат хизматчилари томонидан тадбиркорликда қатнашиши ҳуқуқий оқибатларини белгиловчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши белгиланди.

Ушбу қарор асосида қуйидагилар вазифалар белгилаб қўйилди:

-2021 йил 1 октябрдан барчадавлат органлари ва ташкилотлари, вилоят ҳокимликларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти йўлга қўйиш;

-2021 йил 1 авгyстдан давлат харидлари соҳасидаги тендерлар натижалари очиқ эълон қилиш;

-Давлат харидларида ҳамкорлар (контрагентлар)ни текшириш тартиби ишлаб чиқиш.

Ушбу қарорга асосан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан 2021 йил 1 декабрдан ҳар йил якуни бўйича коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини баҳоловчи рейтинг эълон қилиб борилиши белгилаб кўйилди.

Бундан ташқари, 2021 йил 1 декабргача даромад ва мол-мулк декларациялари бўйича маълумотлар базаси шакллантирилади.

Яна бир муҳим жиҳати 2021 йил 1 октябргача давлат маблағлари ҳисобига қурилиш-пудрат шартномаси учун ўтказиладиган танловлар “Шаффоф қурилиш” тизими маълумот алмашинувини таъминлаган ҳолда давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида электрон тарзда амалга оширилиши белгиланганлиги бўлди.

Шунингдек, ушбу қарорга асосан 2022 йил 1 январгача автомобиль йўллари соҳасига тегишли маълумотларни ўз ичига оладиган “SHAFFOF YO‛L” онлайн ахборот платформаси ишга туширилади.

Келаси йилнинг 1 январдан бошлаб “ҳалоллик вакцинаси” тамойили асосида давлат хизматчилари мунтазам коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқитиш механизми йўлга қўйилади.

Жахонгир АШУРОВ,
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими
етакчи маслаҳатчиси