Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Яна бир мурожаат ижобий ҳал қилинди


   Фуқаро Д.Т Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2020 йилдаги 182-сонли қарори билан тасдиқланган “Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги «Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5886-сон Фармони асосида жорий этилган бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби доирасида уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити бўйича бошланғич бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия олиш мақсадида Бухоро шаҳрида субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссиясига қилган мурожаати асоссиз равишда рад этилганлигидан норози бўлиб, вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилди.

Мурожаат вилоят адлия бошқармаси ходимлари томонидан кўриб чиқилиб, Бухоро шаҳрида субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссияси томонидан уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлаш ва уларнинг ижтимоий устуворлигини белгилаш учун фойдаланиладиган ижтимоий мезонлар бўйича аризачи Д.Т даромади 01.02.2020 йилдан 01.03.2021 йилга қадар жами 41.390.775 сўмни, ўртача бир ойлик даромади эса 3.449.231 сўмни яъни меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4,6 бараварини ташкил этганлиги сабабли илованинг 1-бўлими бўйича 10 балл, эр ва хотиннинг ўз номида уй-жойи мавжуд бўлмаганлиги сабабли илованинг 2-бўлими бўйича 20 балл ҳамда алоҳида намуна кўрсатаётган оила бўлганлиги сабабли илованинг 3-бўлими бўйича 10 балл жами бўлиб эса 40 балл йиғиб, Низом асосида субсидия олиш учун ҳақли бўлсада, комиссиянинг 17.04.2021 йилдаги 2021-17-04/5-сонли қарорининг 2-банди билан Низомнинг 38-банди “б” кичик бандига асосан яъни ижтимоий мезонларга мос келмаганлиги асоси билан низом талабларига зид равишда субсидия тўлаш рад қилинганлиги аниқланди.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2020 йилдаги 182-сонли қарори билан тасдиқланган “Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 36-бандида ижтимоий мезонлар асосида баҳоланган ариза берувчи 30 ва ундан юқори балл тўплаган тақдирда талабгор сифатида тан олиниб, уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити бўйича субсидия олишга ҳақли деб ҳисобланиши белгилаб қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят адлия бошқармаси масъул ходимлари фуқаронинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш мақсадида Бухоро шаҳрида субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссиясининг фуқаро Т.Д уй-жой сотиб олиш учун субсидия тўлашни рад этишдаги хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний эканлигини билдириб, Бухоро шаҳрида субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссиянинг 17.04.2021 йилдаги 2021-17-04/5-сонли қарорининг 2-бандини ҳақиқий эмас деб топиш ва субсидия ажратиш мажбуриятини юклатилишини сўраб Бухоро туманлараро судига даъво ариза киритилди.

Киритилган даъво аризага биноан, суднинг тегишли ҳал қилув қарори қабул қилиниб, даъво аризалари қаноатлантирилиб, фуқаро Т.Дга уй-жой сотиб олиш учун субсидия тўлашни рад этишда ифодаланган ҳатти-ҳаракатлар ғайриқонуний деб топилиб, Бухоро шаҳрида субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссиясининг зиммасига субсидия ажратиш мажбурияти юклатилди.

ФЕРУЗ МУҚУМОВ,

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи