Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Тақдимнома натижасида фуқарога муносиб ҳақ тўланадиган бўлди


   Бугунги кунда деярли барча “ўзини ҳурмат қилган” ташкилотда матбуот котиби лавозими жорий этилган бўлиб, матбуот котиблари ахборот оламида ташкилотнинг ижобий имижини яратиш, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро самарали ҳамкорлик қилиш, ижтимоий тармоқлар билан тизимли ишлаш орқали фуқароларнинг ташкилотга нисбатан ишончини оширишда муҳим рол ўйнайди. Шунга кўра, медиа маконда юзага келаётган чақириқларга тезкорлик билан муносиб жавоб қайтариш учун ташкилот раҳбарлари матбуот хизматини моддий-техник базасини тўлиқ шакллантирилишида, уларни интернет, видеокамера ва бошқалар билан “қуроллантирилса” мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бироқ, амалиётда айрим ташкилотлар томонидан матбуот котибларига нисбатан етарлича эътибор қаратилмаётганлигини кўришимиз ҳам мумкин.

Жумладан, фуқаро М.Ш. вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилиб, давлат ташкилотида матбуот котиби вазифасида ишлашини, унга тўланаётган ойлик иш ҳақи камлигини маълум қилиб, ойлик маошини оширишда амалий ёрдам сўради.

Мурожаат ўрганилганда адлия ходимлари томонидан батафсил ўрганиб чиқилганда, мурожаатчи М.Ш. вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида матбуот котиби лавозимида ишлаши, унга штат жадвалига мувофиқ жамоатчилик билан алоқалар ва ОАВ мутахасиси лавозими бўйича ойлик иш ҳақи 5-разряд билан тўланиб келинганлиги аниқланди.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.06.2019 йилдаги “Оммавий ахборот воситалари мустаққиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4366-сонли қарорининг 4-банди кичик “б” бандига биноан давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари бир вақтнинг ўзида давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг матбуот котиби ҳисобланиб, ахборот сиёсати масалалари бўйича раҳбарнинг маслаҳатчиси мақомига эга бўлади ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартларига кўра давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг ўринбосарига тенглаштирилиши белгиланган.

Шунга кўра, вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди.

Киритилган таъсир чора натижасида фуқаро М.Ш.нинг бузилган ҳуқуқлари тикланиб, ходимнинг лавозим разряди бошлиқ ўринбосарига тенглаштирилган ҳолда меҳнатга ҳақ тўлашва ҳозирги кунга қадар бўлган ойлик иш ҳаққини қайта ҳисоблаб тўланмаган қўшимча тўловларни тўлаш белгиланди.

Феруз МУҚУМОВ,
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
бўлими бошлиғи