Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Тадбиркор фойдасига 561 млн. сўмдан ортиқ солиқ ва 400 млн. сўмдан ортиқ молиявий жарима бекор қилинди


   Ер қаъридан фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш фаолияти билан шуғулланувчи Когон тумани “ZOLOTOY RODNIK PLYUS” МЧЖнинг вилоят давлат солиқ бошқармаси ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари бўйича вилоят адлия бошқармасига қилган мурожаати ўрганиб чиқилиб, аниқланишича, вилоят ДСБнинг тегишли буйруғига асосан “ZOLOTOY RODNIK PLYUS” МЧЖнинг 2019 йил январь ойидан 2020 йил август ойига қадар бўлган фаолиятида қўшилган қиймат солиғи, ер қаъридаги қазилмалардан фойдаланганлиги учун солиқларни тўғри ҳисобланиши ва бюджетга тўланиши бўйича 2020 йил 13 октябрь кунидан 17 ноябрь кунигача камерал солиқ текшируви ўтказилиб, текшириш хулосасига кўра МЧЖга жами 561 250 351 сўм қўшимча қиймат солиғи ва жами 407 589 748 сўм молиявий жарима ғайриқонуний ҳисобланган.

Маълумки, камерал солиқ текширувини расмийлаштириш ва унинг натижаларини кўриб чиқиш Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 29 майда 3236-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Камерал солиқ текширувини ўтказиш тўғрисида”ги Низом, 2021 йилдан бошлаб эса Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган “Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом билан тартибга солинади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 29 майда 3236-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Камерал солиқ текширувини ўтказиш тўғрисида” Низомнинг 27-бандида камерал солиқ текшируви юзасидан тузилган хулоса солиқ органи раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан уч кун ичида кўриб чиқилади ҳамда тасдиқланиши, хулосага кўра солиқ ҳисоботидаги тафовутлар ва (ёки) солиқ ҳисоботидаги хатолар аниқланган ҳолларда, ушбу хулоса тасдиқланганидан сўнг икки кунлик муддатда солиқ органи томонидан солиқ тўловчига мазкур Низомнинг 3-бобида белгиланган тартибда талабнома юборилади, талабнома юборилган сана камерал солиқ текшируви тугатилган сана ҳисобланиши белгиланган.

Бироқ, солиқ органи томонидан камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабнома 17.11.2020 йида юборилганлиги ва текширув шу санада якунланганлиги инобатга олинадиган бўлса, солиқ органи ўтказилган камерал солиқ текшируви натижалари бўйича тузилган далолатнома билан ушбу кунга қадар жамиятни таништирмай, текширув ўтказиш тартибини бузган.

Ваҳоланки, юқоридаги Низомнинг 29-бандида агар камерал солиқ текшируви давомида солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши фактлари аниқланган тақдирда, аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича иш юритиш Солиқ кодексида белгиланган тартибда амалга оширилиши, камерал солиқ текшируви давомида солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши фактлари аниқланганда, мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда солиққа оид ҳуқуқбузарлик далолатномаси тузилшии, мазкур далолатнома икки нусхада тузилишт ва бир нусхаси солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга топширилиши, солиққа оид ҳуқуқбузарлик далолатномаси камерал солиқ текшируви тугагунга қадар тузилиши шартлиги, бунда далолатномани кўриб чиқишда талабномага нисбатан солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган тафовутларнинг асосномаси ҳам бирга кўриб чиқилиши кўрсатилган.

Иш вилоят ДСБ томонидан 141 кундан кейин 2021 йил 7 апрелда кўриб чиқилиб, Солиқ кодексининг 138-моддаси ва янги Низом талабларига зид равишда бир томонлама кўриб чиқилган ва солиқ тўловчи тафовутларнинг асосномаси ҳамда келтираётган важлар баённомада умуман акс эттирилмаган ва уларга қонуний баҳо берилмаган, нима сабабдан бу важлар инобатга олинмаслиги қонуний асослаб берилмаган.

Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил
7 январдаги 1-сонли қарори тасдиқланган “Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 46-бандида камерал солиқ текширувини ўтказган солиқ органи раҳбари (раҳбар ўринбосари) далолатномани ва камерал солиқ текширувининг бошқа материалларини ушбу далолатнома тузилган кундан эътиборан ўн кун ўтгач, бироқ ўн беш кундан кечиктирмасдан кўриб чиқиши назарда тутилган.

Мурожаатни ўрганиш натижасига кўра, вилоят ДСБ масъул ходимлари томонидан камерал солиқ текширувини ўтказиш давомида жамиятга асоссиз солиқ қарздорлиги ва молиявий жарима ҳисобланиб, қарор қабул қилинган учун тадбиркор манфаатида вилоят адлия бошқармаси томонидан Бухоро туманлараро Маъмурий судига мансабдор шахснинг хатти-ҳаракатлари устидан ариза киритилди.
Суднинг тегишли қарорига биноан Бухоро вилоят ДСБ мансабдор шахсларининг “ZOLOTOY RODNIK PLYUS” МЧЖга 2019 йил ҳамда 2020 йилнинг январь-август ойлари учун жами 561 250 351 сўм солиқ ва жами 407 589 748 сўм молиявий жарима ҳисоблашдаги хатти-ҳаракатини ғайриқонуний деб топилди ва вилоят ДСБнинг 2021 йил 8 апрелдаги камерал солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш натижалари ҳақидаги қарори ҳақиқий эмас деб топилди.

Туйғун АЗИМОВ,
Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни
қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бошлиғи