Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Адлия аралашгач ИИБ ходимига субсидия ажратиладиган бўлди



Бухоро вилоят ИИБ масъул ходими Д.Т томонидан вилоят адлия бошқармасига Бухоро шаҳрида субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссияси томонидан уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш ходимнинг ҳарбий  хизматчилиги асоси билан рад қилинганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилиб, аниқланишича комиссия томонидан мурожаатчининг аризаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2020 йилдаги 182-сонли қарори билан тасдиқланган “Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 38-"б" бандига биноан нотўғри рад этилган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2020 йилдаги 182-сонли қарори билан тасдиқланган “Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 36-бандида ижтимоий мезонлар асосида баҳоланган ариза берувчи 30 ва ундан юқори балл тўплаган тақдирда талабгор сифатида тан олиниб, уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити бўйича субсидия олишга ҳақли деб ҳисобланиши белгилаб қўйилган.
Шунга кўра вилоят адлия бошқармаси томонидан Бухоро шаҳрида субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссияга уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш мажбуриятини юклаш учун судга шикоят аризаси киритилиб, суднинг 13.07.2021 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан шикоят аризаси қаноатлантирилиб, Бухоро шаҳрида субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссиясининг мурожаатчи Д.Т.га нисбатан уй-жой сотиб олиш учун субсидия тўлашни рад этишда ифодаланган ҳаракатлари ғайриқонуний деб топилди ва комиссияга субсидия ажратиш мажбурияти юклатилди.

        Шу ўринда таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикасииннг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ Ички ишлар органлари тизимига ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчилари учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳуқуқлар ва имтиёзлардан фойдаланадиган қоровул қўшинлари ҳамда халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинлар кириши белгилаб ўтилган.

Феруз Муқумов, Бухоро вилоят адлия бошқармаси

 Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи