Янгиликлар
Ҳуқуқий маслаҳатлар куни
Бугун, 5 август куни "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан Адлия бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармалари ҳамкорлигида вилоятнинг Когон шаҳрида "Ҳуқуқий маслаҳатлар куни" акцияси ташкил этилди.
Акцияда, дастлаб мутахассислар томонидан аҳолига бугунги кунда эҳтиёжи юқори бўлган муҳим масалалар хусусида умумий тушунчалар берилди. Сўнгра “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган 20 дан ортиқ фуқароларга тадбиркорлик фаолияти, оилавий низолар, меросни тақсимлаш ва расмийлаштириш, ер ажратиш, уй-жой олиш, ишга жойлашиш ва қўшимча даромад топиш, мерос ҳуқуқи, мулкка эгалик қилиш ва бошқа шу каби турли йўналишлар бўйича ҳуқуқий маслаҳат ва тавсиялар берилиб, 10 та мурожаат тегишли тартибда кўриб чиқиб, ҳал этиш учун назоратга олинди.