Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

ISO 9001 сифат менежменти тизими ҳақида нималарни биласиз?


ISO 9001 сифат менежменти тизими дунёдаги энг машҳур сифат менежменти тизими стандарти бўлиб, дунё бўйлаб 180 мамлакатлардаги  ташкилотларни сертификатлаштирган.

ISO 9001 стандарти Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (ISO) томонидан эълон қилинган 9000 серияли стандартлардан мувофиқликни баҳолаш учун ишлатилиши мумкин бўлган ягона стандартдир. 

ISO 9001 Сифат Менежменти Тизими – бу дунё миқёсида қабул қилинган сифат менежменти тизими бўлиб, мижозлар талаблари, эҳтиёжлари ва тартибга солувчи талабларини қондириш орқали мижозлар эҳтиёжини оширишни назарда тутади. 

ISO 9001 стандарти асосан бошқариш механизмидир. Ушбу стандартнинг мақсади – хатолар ва нуқсонларни камайтириш, йўқ қилиш ва олдини олишдан иборатдир. Стандарт маҳсулот ва хизматларнинг сифати билан эмас, балки бошқарув тизимининг сифатига бевосита боғлиқдир. 

Бундан кўзланган асосий мақсад шундан иборатки, агар самарали сифат менежменти тизими яратилса ва жорий этилса, мижозлар эҳтиёжларини қондириш учун сифатли маҳсулотлар ва хизматлар ишлаб чиқарилади.