Янгиликлар
04
Сайлов - 2021: ўз келажагинг учун овоз бер
Қоровулбозор туманидаги 99265-сонли ҳарбий қисмда “Сайлов - 2021: ўз келажагинг учун овоз бер” шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Унда туман адлия бўлими ходимлари томонидан ҳарбий хизматчиларга сайлов қонунчилигидаги муҳим ўзгаришлар, жамият ривожида сайлов жараёнининг ўрни хусусида маълумотлар берилди.
Хусусан, бўлим бош маслаҳатчиси Ғ.Қличев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган сайловларда фаол иштирок этиш фуқаролик бурчимиз эканлигини таъкидлаб, сайлов қонунчилиги тарғиботи доирасида олиб борилаётган амалий ишларга тўхталиб ўтди.