Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Когон тумани 1-секторда “Аёллар дафтари”даги хотин-қизларга адлия бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди!!!


Жорий йилнинг 10 август куни Когон тумани 1-сектор биносининг йиғилишлар залида 20 нафар “Аёллар дафтари”нинг 2-босқичига киритилган, ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож аёлларга вилоят адлия бошқармаси ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими етакчи маслаҳатчиси Ашуров Жахонгир, туман адлия бўлими бошлиғи Ҳ.Қорёғдиев, туман ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори М.Жўраевалар томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. 

1-сектор хукукий маслахат

Ушбу тадбир карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда индивидуал суҳбат тарзида ўтказилди. Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда 20 нафар ҳуқуқий кўмакка муҳтож хотин-қизларнинг масалалари кўриб чиқилди, ўрганилди, тушутириш ишлари олиб борилди ва ижобий ҳал этилишига эришилди. 

Кўтарилган муаммоларнинг аксарияти уй-жой кадастри, паспорт, туғилганлик гувоҳномаси расмийлаштириш, оиласидаги нотинчликлар сабаб ҳимоя ордери бериш, уй ҳужжатларини расмийлаштириш, уй-жой олиш тартиби, солиқ тўловлари, тадбиркорлик йўналишларида, алимент ундириш, моддий ёрдамлар ажратилиши хусусида бўлиб, муаммолар ўз ечимини топди,  тегишли тартибда тушунтиришлар берилди.