Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Сайёр қабул муаммолар ечимининг самарали усули


Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 23 июль куни аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг бугунги ҳолати вазирлик ва ҳудудлар кесимида муҳокама қилинган эди. Шунга кўра, айни пайтда жойларда ҳал этилмаган мурожаатларни қайта ўрганиш ва уларга ижобий ечим топиш бўйича муҳим вазифалар белгиланган эди.

Шунга кўра, жорий йилнинг 11 август куни вилоят ҳокими Ботир Зарипов раҳбарлигида жисмоний ва юридик шахслар учун Олот туманидаги “Ҳумо” маданият ва истироҳат боғида, Қоракўл тумани ҳокимлигида, Жондор туманидаги болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида сайёр қабуллар ташкил этилиб, ҳар бир мурожаатчининг масаласи таҳлил қилиниб, унга ечим изланди.

Қабулда мутасадди ташкилотлар билан бир қаторда вилоят адлия бошқармаси ва ДХА вилоят бошқармаси томонидан ҳам фуқароларнинг муаммо ва таклифлари кўриб чиқилиб, фуқароларга уй-жой, ер ажратиш, давлат хизматлари кўрсатиш, тадбиркорликни ривожлантириш ва бошқа масалалар юзасидан тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими