Янгиликлар
Аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди
Жорий йилнинг 23 июль куни мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида "Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари"га бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилиши муносабати билан жорий йилнинг 6 август куни Вобкент туман ҳокимлигида сектор раҳбарлари, тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Дастлаб йиғилишда туман ҳокими Ф.Умаров сўзга чиқиб, давлат органлари ва ташкилотларидаги барча раҳбарлари қуйи тизимга тушиб, аҳоли эҳтиёжлари ва талаблари асосида ишлашни янада жойлантириш лозимлигини, таъкидлаб, Халқ қабулхоналари орқали ва сайёр қабулларда кўтарилган долзарб муаммоларни ижобий ҳал этиш чораларини кўриш лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Йиғилиш давомида Вобкент туман адлия бўлими бошлиғи Ж.Қандов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талаблари асосида жойларда фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда эътибор қаратилиши зарур бўлган жиҳатларга алоҳида тўхталиб, бу борада тумандаги давлат органлари ва ташкилотларида амалга оширилаётган ишлар, фаолиятда йўл қўйилаётган нуқсон ва камчиликларни бартараф этиш хусусида тўхталди.
Тадбир якунида расилик қилувчи фуқаро мурожаатларига бефарқ муносабатда бўлган раҳбарларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши яна бир бор уқтирилиб, камчиликларга йўл қўймаслик борасида тегишли тавсия ва алоҳида топшириқлар берилди.
Вобкент туман адлия бўлими