Янгиликлар
"Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар учун сайёр қабул бўлиб ўтди
Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга ҳуқуқий ва амалий ёрдам бериш мақсадида Шофиркон туман адлия бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 12 август куни "Хорин", "Махаллақози", "Доригар", "Жўйрабод" МФЙлардаги аҳоли учун сайёр қабул ташкил этилди.
Қабулда адлия ходимлари томонидан "Аёллар дафтари"га киритилган ҳуқуқий маслаҳатга муҳтож хотин-қизларга уларни қийнаб келаётган муаммолар хусусан, судларга даъво киритиш тартиби, алимент миқдорлари, алимент ундириш тартиби, давлат хизматлари, коммунал соҳа ва бошқа масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар бериш билан бирга уларга қонунчиликда берилган имтиёзлар, сайлов қонунчилиги юзасидан маълумотлар берилди.
Ўрганилиши вақт талаб этадиган 6 нафар фуқаронинг мурожаати тегишли тартибда назоратга олинди.