Янгиликлар
“Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–5168-сон Қарори мазмун-моҳияти юзасидан семинар ташкил этилди
Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг самараси, тинчлик ва тараққиётнинг асосий гарови ҳам Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш билан бевосита боғлиқдир. Шунинг учун ҳам ҳаётимизнинг барча соҳа ва тармоқларида меҳнат қилаётган инсонлар, биринчи навбатда, раҳбар ходимлар, фуқароларнинг қонунларни пухта билиши, бу қоидаларга бутун жамият аъзолари қатъий амал қилиши шарт бўлган муҳитни яратиш ғоят муҳим ва долзарб вазифага айланмоқда.
Шунингдек, қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш, аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш эса бу демократик давлатнинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.
Бу борада адлия органлари махсус ваколатли давлат органни ҳисобланади. Бундан келиб чиқган ҳолда вилоят адлия бошқармаси ва Когон туман адлия бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 10 август куни Когон тумани 1-сектор биносида Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2021 йил29 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–5168-сон Қарори мазмун-моҳияти юзасидан семинар ташкил этилиб, семинарда Когон туман давлат органлари ва ташкилотларининг масъул ходимларига Қарор юзасидан маълумотлар берилди.
Бундан ташқари, адлия масъул ходимлари томонидан мамладатимизда сайлов билан боғлиқ жараёнлар юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.
Шунингдек, тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Репсубликаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолият очиқлиги ва шаффофлигини, таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–6247-сон Фармони ҳамда 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6257-сон Фармонлари ҳамда шу кундаги “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–5177-сон қарори мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди.мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан кўргазмали тарзда тушунтиришлар бериб ўтилди.
Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган масалалар, фирк-мулоҳазалар бўйича масъул ходимлардан тегишли жавоблар олишди.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими