Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

“Фермерга мадад” акцияси давом этмоқда


“Фермерга мадад” акцияси мамлакатнинг иқтисодий барқарорлиги ва аҳолининг муносиб ҳаёт кечиришини таъминлашда фермер хўжаликлари учун қулай муҳитни яратиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ушбу соҳадаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этади.

Фермер хўжаликларининг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларни ҳимоя қилиш, фермерлар муаммоларини ўрганиш орқали соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базасинини янада такомиллаштириш мақсадида ўтказилаётган “Фермерга мадад” акцияси доирасида Когон туман адлия бўлими томонидан  тумандаги фермер хўжаликлари билан мулоқот ташкил этилди.

Тадбир давомида иштирокчиларга фермерларни ҳомийлик ишларига мажбурлаш, пул маблағларини ўзбошимчалик билан олиб қўйиш, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш ҳолатларига йўл қуймаслик, банклардан субсидия, кредит олиш билан боғлиқ ҳуқуқлари, шунингдек, ўзларини ташвишлантираётган масалалар юзасидан @fermermadadbot махсус телеграм-боти орқали мурожаат қилишлари мумкинлиги тушунтирилди.

Мулоқот сўнгида фермерлар ҳуқуқлари ва уларга берилган имтиёзлар, қишлоқ ҳўжалиги экинларини тўлиқ экмаган фермерларга нисбатан қонунчиликда белгиланган жавобгарлик чоралари тўғрисида маълумот берилиб, мавзуга доир тарақатма материаллар – флаер ва буклетлар тарқатилди.

Когон туман адлия бўлими