Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Кам таъминланган оилалар фарзандларининг билим олиш имкониятлари кенгайтирилади


   Республика кам таъминланган оилалар, хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим олиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда кам таъминланган оиларлар фарзанларининг умумтаълим муассасаларидан куни узайтирилган гуруҳларда ўқишни моддий жиҳатдан қўллаб қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 августдаги 523-қарори билан Кам таъминланган оилалар фарзандларининг умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда ўқишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган деб топилган оилалар фарзандларининг умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови тегишлича қуйидаги жамғармалар томонидан қоплаб берилади:

 “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб қувватлаш жамғармаси;
 “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб қувватлаш жамғармаси;
 “Саховат ва кўмак” жамғармаси.

Бунда, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ҳар йили:

- 1 августгача мактабларда таълим олаётган кам таъминланган оила фарзандларини аниқлайди;
- 5 августгача умумтаълим муассасаларининг куни узайтирилган гуруҳларида ўқиш истагида бўлган ҳамда тўлов тўлашдан озод этилмаган кам таъминланган оилалар фарзандлари рўйхатини шакллантиради;
- рўйхатларни 10 августгача туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги бўлими, “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг бўлими билан келишади ва халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашига тасдиқлаш учун киритади.

Умумтаълим муассасаси кенгаш қарори келиб тушган кундан 3 кун ичида тегишли ўқувчиларнинг ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан шартнома тузади.

Шартномалар бир ўқув йили учун тузилади.

Шунга кўра, тўлов ҳар бир болага ўқув йили давомида бир ой учун БҲМнинг 25 фоизигача (61 250 сўмгача) миқдорда қоплаб берилади.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими