Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Вилоятда 610 та асосий сайлов участкаси тузилди


Янги Ўзбекистонда фуқароларнинг сиёсий фаоллиги, яратувчанлик руҳида яшаши ҳаёт тақозоси, ижтимоий заруратга айланиб улгурди. Бугунги кунда одамларимиз нафақат ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси, балки ташаббускорига айланиб бормоқда. Шу маънода жорий йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган сайловлар ҳам аҳолининг ўз сиёсий позицияни кўрсатиш имконини берувчи муҳим палла саналади.

Бугун 3-Бухоро округ сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида айни фикрлар илгари сурилди. Йиғилишда округ сайлов комиссияси раиси Тўлқин Очилов сўзга чиқиб, мустақиллигининг 30 йиллик тўйи нишонланаётган тарихий даврда бўлиб ўтадиган сайловлар юртимизнинг демократик ислоҳотлар йўли ортга қайтмаслигини тасдиқловчи муҳим омил бўлиб хизмат қилишини қайд этди.

Кун тартибида сайлов участкаларини тузиш ва округ ҳузурида матбуот марказини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Қайд этиш лозимки, сайлов комиссиясининг самарали фаолият юритиши учун бугунги кунда Бухоро шаҳри, Алишер Навоий шоҳ кўчаси, 10-уй манзили “Ёшлар маркази” биносида 8 та хона ажратилган. Статистик маълумотларга кўра бу йилги сайловларда асосан 1225991 нафар сайлов ёшидаги фуқаролар иштирок этиш ҳуқуқига эга. Мазкур сайловчилар 610 та сайлов участкасида овоз бериш жараёнида иштирок этадилар. Мажлисда Сайлов кодексининг 10,22-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов участкаларини тузиш, шу билан бирга округ ҳузурида Матбуот марказини ташкил этиш бўйича қарор қабул қилинди.

Шу куни Матбуот маркази аъзолари томонидан вилоятдаги ОАВ вакиллари учун брифинг ҳам ташкил этилди. Брифингда округ комиссия раиси Т.Очилов ҳамда Матбуот маркази раҳбари А.Рустамовларнинг ахбороти тингланди. Матбуот маркази сайлов билан боғлиқ барча маълумотларни ОАВларга тезкорлик билан етказиш ва кенг жамоатчиликни сиёсий жараёнлардан хабардор қилиш ҳамда тарғибот ишлари билан шуғулланиши қайд этиб ўтилди. Журналистлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.

Дилдора ИБРОҲИМОВА