Янгиликлар
Юридик хизмат кўрсатиш соҳасидаги ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти ижрочиларга етказилмоқда
Вилоят адлия бошқармаси, Қоракўл туман адлия бўлими ва Қоракўл туманида фаолият юритиб келаётган “МАДАД” ННТ томонидан Ўзбекистон Репсубликаси Президентининг 2021 йил 2 июлдаги "Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5168-сон қарори мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида режа-график асосида Қоракўл туман Маданият марказида тумандаги корхона ва ташкилот ходимлари ҳамда юристлари учун тарғибот тадбири ташкил этилди.
Мазкур тарғибот тадбири давомида масъул ходимлар сўзга чиқиб, юқорида кўрсатиб ўтилган Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорининг мазмун-мохияти, юридик марказларнинг ташкил этилишидан кўзланган мақсадлар, шунингдек ташкилотларнинг юридик марказлар билан ишлаш тартиблари тўғрисида тушунчалар берилди.
Шунингдек, тадбир иштирокчиларига барча учун бир хилда муҳим бўлмиш сиёсий жараён, сайлов қонунчилиги хусусида тўхталиб ўтилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Репсубликаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолият очиқлиги ва шаффофлигини, таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–6247-сон Фармони, 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6257-сон Фармони ҳамда шу кундаги “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–5177-сон қарори мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан тушунтириш берилиб, мавзу юзасидан кўргазмали тарғибот материаллари тарқатилди.
Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган масалалар, фирк-мулоҳазалар бўйича масъул ходимлардан тегишли жавоблар олишди.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими