Янгиликлар
"Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди
Юртимизда аҳоли, хусусан, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш ва янги иш ўринлари билан таъминлаш, муаммоларини ўз вақтида бартараф этиш юзасидан тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
28 апрелдаги 250-сон "Моддий ердамга ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин - қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида" ги қарори ижроси доирасида Қаракўл туман адлия бўлими ва Қоракўл туман ИИБ ходимлари ҳамкорликда “Аёллар дафтари”га рўйхатига киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида Қоракўл туман “Тайқир” МФЙ биносида сайёр қабул ташкил этилди.
Дастлаб, сайёр қабул жараёнида мутахассислар томонидан никоҳ шартномаси, уй-жой ҳужжатларини расмийлаштириш, мол-мулк, мерос масалалари, пенсия ва нафақалар олиш тартиби тўғрисида ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлари мазмун-моҳияти тўғрисида кенг маълумотлар берилди.
Шундан сўнг, қабулда ҳудуддаги “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Муддат талаб қиладиган масалалар бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.
Энг муҳими шуки, ҳозирда аҳолининг мурожаатларини қабул қилиш ва ижросига тизимли ёндашув механизмининг жорий этилиши турли кўринишдаги коррупцион ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилмоқда.
Қоракўл туман адлия бўлими