Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Сайлов-келажакка бўлган муносабат


Куни кеча Қоракўл туманида бўлиб ўтган сайлов комиссиялари аъзолари малакасини ошириш бўйича ўқув семинарида вилоят адлия бошқармаси ходимлари иштирок этишди.

Семинар Қоракўл туманидаги Абу Али ибн Сино номидаги техникумда ташкил этилган 33-сайлов участкасини кўздан кечириш билан бошланди. Шундан сўнг, қатнашчиларга мазкур сайлов участкаси мисолида муҳим сиёсий жараённи юксак савияда ўтказиш учун нималарга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги тушунтирилди ҳамда сайлов жараёнида дуч келишлари мумкин бўлган вазиятлар юзасидан музокара кўринишида савол-жавоблар амалга оширилди.

Бундан ташқари, семинар иштирокчилари томонидан сайлов қонунчилигининг муҳим бўғини бўлмиш муддатидан олдин овоз бериш билан боғлиқ қонунчилик ҳақида янада мукаммалроқ билимга эга бўлишлари учун сайлов қонунчилигининг муддатидан олдин овоз бериш билан боғлиқ қисми амалий машғулот сифатида ташкиллаштирилди. Ушбу амалий машғулот орқали семинар иштирокчилари ўзларининг амалий билимларини мустаҳкамлашди.

Бу каби семинар-тренинглардан кўзланган мақсад - сайлов жараёнининг асосий ташкилотчилари бўлган сайлов комиссиялари аъзоларининг сайлов қонунчилиги ва жараёни бўйича билим ҳамда кўникмаларини оширишдан иборат.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими