Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Когон шаҳрида сайёр қабул ўтказилди


 Жорий йилнинг 26 август куни Когон шаҳри "Туркистон" МФЙда вилоят адлия бошқармаси раҳбарлигида аҳоли муаммоларини ҳал этиш мақсадида жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари учун сайёр қабул ўтказилди.

Дастлаб қабулда бошқарма бошлиғи ўринбосари Шухрат Тойиров иштирокчиларга юртимизда олиб борилаётган иқтисодий-ижтимоий ислоҳотлар, туманда яшовчи фуқароларни ижтимоий муҳофаза қилиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш ҳамда қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий билимларни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилишда адлия органларининг ўрни тўғрисида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, ёшлар ва аёлларга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ёрдам бериш, билим ва касб ўрганишга иштиёқи бор бўлган ишсиз ёшлар ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар бир маҳалла, туман, шаҳар ва вилоят кесимида “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” тўғрисида маълумот берилиб, тадбиркорлик қилиш мақсадида ер ажратиш, электр таъминоти, йўлни таъмирлаш, моддий ёрдам, пенсия, меҳнат ва бандлик масалалари юзасидан тушунтиришлар берилди.

Учрашувда жами 10 га яқин фуқаро ва тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларига жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, қўшимча 6 та фуқаронинг ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар кўриб чиқиш учун қабул қилиб олинди.

Илхом Бозоров
Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари
бўлими етакчи маслаҳатчиси