Янгиликлар
Тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
Жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб республика бўйича барча туман, шаҳарларда юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилади. Бу бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5168-сонли қарори қабул қилинган бўлиб, Бухоро вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини ёритишга қаратилган хужжатларни ижрочиларига етказиш бўйича ишлари амалга ошириб келинмоқда.
Мана шундай тадбирлардан бир жорий йилнинг 25 август куни Ромитан тамани адлия бўлими биносида бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда вилоят адлия бошқармаси ва Ромитан туман адлия бўлими ходимлари сўзга чиқиб, юқорида кўрсатиб ўтилган Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорининг мазмун-мохияти, юридик марказларнинг ташкил этилишидан кўзланган мақсадлар, шунингдек ташкилотларнинг юридик марказлар билан ишлаш тартиблари тўғрисида тушунчалар берилди.
Шунингдек, тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Репсубликаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолият очиқлиги ва шаффофлигини, таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–6247-сон Фармони ҳамда 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6257-сон Фармонлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди.мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан кўргазмали тарзда тушунтиришлар бериб ўтилди.
Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган масалалар, фирк-мулоҳазалар бўйича масъул ходимлардан тегишли жавоблар олишди.
Ромитан туман адлия бўлими