Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Адлия бошқармасида янги тайинлов



Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Мансуров Баҳодир Фармонович Бухоро вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Б.Мансуров 1985 йилда Ромитан туманида туғилган, маълумоти олий, 2008 йил Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У вилоят адлия бошқармасида ўз меҳнат фаолиятини 2011 йилда бошлаган бўлиб, 2018 йилдан ҳозирги вақтга қадар Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Бухоро вилоят адлия бошқармаси жамоаси  Мансуров Баҳодир Фармонович янги лавозимга тайинлангани билан муборакбод этади. Унинг келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди.


Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Бахронов Бахром Содиқович Бухоро вилоят адлия бошқармасининг Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Б.Бахронов 1985 йилда Бухоро туманида туғилган, маълумоти олий, 2008 йил Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У вилоят адлия бошқармасида ўз меҳнат фаолиятини 2018 йилда бошлаган бўлиб, 2020 йилдан ҳозирги вақтга қадар Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Бухоро вилоят адлия бошқармаси жамоаси  Бахронов Бахром Содиқовични янги лавозимга тайинлангани билан муборакбод этади. Унинг келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди.


Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Тиловов Жонибек Файзуллоевич Бухоро вилоят адлия бошқармасининг Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ж.Тиловов 1987 йилда Ғиждувон туманида туғилган, маълумоти олий, 2011 йил Тошкент ислом университетини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У вилоят адлия бошқармасида ўз меҳнат фаолиятини 2012 йилда бошлаган бўлиб, 2019 йилдан ҳозирги вақтга қадар Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Бухоро вилоят адлия бошқармаси жамоаси  Тиловов Жонибек Файзуллоевич янги лавозимга тайинлангани билан муборакбод этади. Унинг келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди.