Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Ҳуқуқий онгни ошириб бориш давр талаби!


Жорий йилнинг 30 август куни вилоят адлия бошқармаси ҳамда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъул ходимлари ҳамкорлигида «Ҳуқуқий онгни ошириб бориш давр талаби» мавзусида семинар ташкил этилди.

ОАВ ва нодавлат ҳамда давлат ташкилотлари масъул ходимлари иштирок этган мазкур тадбирда маърузачилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги “Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6269-сон Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги “Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 271-сон Қарори мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан маълумотлар бериб ўтилди.

Тадбирда дастлаб вилоят адлия бошқармаси масъул ходими Баҳодир Мансуров сўзга чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг ВМҚ-271-сон қарори мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтди. Қайд этилишича, қарорга кўра 2021 йил 1 августдан автомототранспортлар ва шаҳар электр транспортлари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, автомототранспортлар ва шаҳар электр транспортлар ҳайдовчилигига номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш учун ҳужжатларни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш давлат хизматлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилиши белгиланган.

Шунингдек, тадбир давомида адлия ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги “Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6269-сон Фармони мазмун-моҳияти ва аҳамияти хусусида сўз юритилиб, Фармон билан эндиликда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларини кўрсатишда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловлар бўйича 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилиши ҳамда Давлат хизматлари марказлари, «Лицензия» ахборот тизими ҳамда ЯИДХП орқали кўрсатилаётган давлат хизматлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатидан уч иш кунидан ортиқ вақтга кечиктирилганда, ариза берувчиларнинг мурожаатларига асосан, хизматдан фойдаланиш учун тўланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловларнинг 50 фоизи уларга бир иш кунида қайтарилиши таъкидлаб ўтилди.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан мутасаддилардан тегишли жавоблар олишиб, қонунчиликдаги ўзгартиришлар борасида ўзаро фикр алмашдилар.

Зарнигор Имомова,
Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат
томонидан тартибга солиш бўлими
бош маслаҳатчиси