Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар учун семинар тадбири ташкил этилди


 Барчамизга маълумки, нотариат, адвокатура ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи бошқа тузилмалар тизимининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш адлия органларининг асосий вазифаларидан бири саналади.

Шунга кўра, жорий йилнинг 28 август куни вилоят юридик техникум мажлислар залида вилоят адлия бошқармаси ва Нотариал палата вилоят бошқармаси билан ҳамкорлигида вилоятда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар учун семинар ташкил этилди.

Дастлаб семинарда бошқарма бошлиғи ўринбосари Шухрат Тойиров томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги "Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6191-сон Фармони тўғрисида сўз юритилиб, Фармон билан 2021 йил 1 июндан давлат хизматлари кўрсатиш ва ортиқча тартиб-тамомилларни қисқартириш бўйича қуйидаги енгилликлар яратилганлиги, нотариал ҳаракатларни амалга оширишда ФҲДЁ билан боғлиқ барча маълумотлар фуқаролардан талаб қилинмасдан электрон тизими орқали олиниши, 450 дан ортиқ қонун ҳужжатида белгиланган 18 турдаги маълумот ва ҳужжатларни аҳоли ҳамда тадбиркорлардан талаб қилиниши бекор қилинганлиги, ушбу ҳужжатлар ваколатли давлат органи томонидан “Электрон ҳукумат” платформаси орқали олиниши лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Сўнгра, бошқарма бўлим бошлиғи Баҳодир Мансуров томонидан иштирокчиларга Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги "Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 271-сон қарори ва 2021 йил 27 июлдаги "Нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига нотариуслар томонидан риоя этилиши устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 464-сон қарори ҳамда 2021 йил 12 августдаги "Ўзбекистон Республикасида электр қуввати билан ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларидан фойдаланишни оммалаштиришга ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги тартиб-таомилларни соддалаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги 513-сон қарори мазмун-моҳияти ва аҳамияти хусусида маъруза қилинди.

Кун тартибидаги кейинги масала юзасидан иштирокчилар Нотариал палатанинг вилоят бошқармаси бошлиғи Жўрақул Ҳусаиновнинг мамлакатимизда хусусий амалиёт билан шуғулланаётган нотариуслар томонидан амалга ошириладиган нотариал ҳаракатлар, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида киритилган янгиликлар ҳақидаги маърузасини тингладилар.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар ва фаолият давомида дуч келаётган муаммолар юзасидан ташкилотчилар билан ўзаро фикр алмашишди.

Баҳодир Мансуров,
Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат
томонидан тартибга солиш бўлими бошлиғи