Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Адлия фермерга мададкор



Адлия вазирлиги ташаббуси билан фермер хўжаликларининг иқтисодиёт ва жамиятдаги мавқеини ошириш мақсадида жорий йилнинг июнь–декабрь ойларида “Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси доирасида ҳудудий адлия органлари томонидан тизимли равишда тарғибот тадбирлари ташкил этиб келинмоқда.


Мана шундай тадбирлардан бири жорий йилнинг 7 сентябрь куни Бухоро туманида жойлашган "Кўчкўмар" МФЙ биносида туманда фаолият юритиб келаётган фермерлар учун адлия ходимлари ҳамда туман депутатлари ҳамкорлигида ташкил этилди.


Тадбирда дастлаб туман адлия бўлими бошлиғи У.Тўхтаев сўзга чиқиб, Адлия вазирлиги томонида ўтказилаётган “Фермерга мадад” ҳуқуқий акциясининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти хусусида тушунтириш берилди. Шундан сўнг, миллий қонунчилигимизда фермер хўжаликларига берилган имтиёзлар ва имкониятлар масаласига тўхталиб, мавзуга оид тарқатма материаллар тарқатилди.


Тадбирни амалий давоми сифатида фермерларни муаммоларини жойида ўрганиш мақсадида адлия ходимлари Бухоро туманида фаолият юритаётган фермер хўжаликлари, хусусан, “Ойбек” фермер хўжалиги раҳбари билан учрашиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишиб, соҳага оид қонунчиликдаги янгиликлар тушунтирилди ва тадбиркорни қизиқтираётган саволларга тегишли жавоблар берилди.

Бухоро туман адлия бўлими