Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Юридик хизмат кўрсатиш соҳасидаги ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти юзасидан тарғибот тадбирлари давом этмоқда


Жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб республика бўйича барча туман, шаҳарларда юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилади. Бу бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5168-сонли қарори қабул қилинган бўлиб, ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликга етказиш мақсадида Бухоро вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан тизимли равишда тарғибот тадбирлари амалга ошириб келинмоқда.

Мана шундай тадбирлардан бир жорий йилнинг 7 сентябрь куни Бухоро таман ҳокимлиги биносида бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда вилоят адлия бошқармаси ва Бухоро туман адлия бўлими ходимлари сўзга чиқиб, юқорида кўрсатиб ўтилган Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорининг мазмун-мохияти, юридик марказларнинг ташкил этилишидан кўзланган мақсадлар, шунингдек ташкилотларнинг юридик марказлар билан ишлаш тартиблари тўғрисида тушунчалар берилди.

Шунингдек, тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Репсубликаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолият очиқлиги ва шаффофлигини, таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–6247-сон Фармони ҳамда 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6257-сон Фармонлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.

Бундан ташқари тадбир давомида сойлов қонунчилигида фуқароларнинг ҳуқуқлари хусусида тўхталиб ўтилди.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган масалалар, фирк-мулоҳазалар бўйича масъул ходимлардан тегишли жавоблар олишди.

Бухоро туман адлия бўлими