Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

16-сонли умумтаълим мактабида тарғибот тадбири ташкил этилди


Ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларга пухта билим бериш, касбга йўналтириш баркамол шахс камолотида муҳим ўрин тутади. Шу боис таълим даргоҳларида ўқув-тарбия ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари, масъул ходимлари иштирокида умумтаълим мактабларида турли учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

Мана шундай тадбирлардан бири жорий йилнинг 7 сентябрь куни Бухоро туманида жойлашган 16-сонли умумтаълим мактабида вилоят адлия бошқармаси ва туман адлия бўлими ташаббуси билан Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5та муҳим ташаббус” доирасида мактаб жамоаси ва ўқувчилар билан учрашув ташкил этилди.

Мазкур тарғибот тадбири давомида дастлаб Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мазмун-моҳияти, сайлов қонунчилиги ва ёшларга берилган имтиёзлар ҳамда имкониятлар хусусида кенг маълумотлар бериб, сўнг уларнинг ҳуқуқий билимларини синовдан ўтказди. Қизғин-савол-жавоб, баҳс-мунозара тадбир таъсирчанлигини оширди. Бундан ташқари ўқувчи ёшларни ўз ҳуқуқларини теран англашлари ва ҳуқуқ тизимига бўлган қизиқишларини кучайтириш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган ҳуқуқий қўлланма ҳамда қонунчиликдаги янгиликлар билан боғлиқ материаллар тарқатилди.

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, инсон ҳуқуқ ва манфатларини ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлашда адлия органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида берилган кенг маълумотлар, билдирилган фикр-мулоҳазалар ёшларнинг ҳуқуқшунослик касбига қизиқишини оширди, десак, муболаға бўлмайди.

Бухоро туман адлия бўлими