Янгиликлар
Навбатдаги тадбир Пешкў туманида ташкил этилди
Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мамлакада ҳуқуқ тизимининг равнақи, тинчлик ва тараққиётнинг асосий гарови ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ҳаётимизнинг барча соҳа ва тармоқларида меҳнат қилаётган инсонлар, биринчи навбатда, раҳбар ходимлар қонунларни пухта билиши, бу қоидаларга бутун жамият аъзолари қатъий амал қилиши шарт бўлган муҳитни яратиш ғоят муҳим ва долзарб вазифага айланмоқда.
Шунингдек, қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш, аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш эса бу демократик давлатнинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.
Бу борада адлия органлари махсус ваколатли давлат органни ҳисобланади. Бундан келиб чиқган ҳолда вилоят адлия бошқармаси ва Пешкў туман адлия бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 8 сентябрь куни Пешкў туман адлия бўлими биносида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–5168-сон Қарори мазмун-моҳияти юзасидан семинар ташкил этилиб, семинарда Пешкў туман давлат органлари ва ташкилотларининг юридик ходимларига Қарор юзасидан маълумотлар берилди.
Бундан ташқари, адлия масъул ходимлари томонидан мамладатимизда сайлов билан боғлиқ жараёнлар юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.
Шунингдек, тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Репсубликаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолият очиқлиги ва шаффофлигини, таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–6247-сон Фармони ҳамда 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6257-сон Фармонлари ҳамда шу кундаги “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–5177-сон қарори мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди.
Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган масалалар, фирк-мулоҳазалар бўйича масъул ходимлардан тегишли жавоблар олишди.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими