Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Акция доирасида навбатдаги учрашув


Барчамизга маълумки фермерлик ҳаракати мамлакатда аграр секторини ривожлантиришда муҳим роль ўйнайди. Бу йўналишда самарали фаолиятни ташкил этиш эса, халқ дастурхонининг тўкин-сочинлиги таъминланиши гаровидир.

Юқоридаги омилларни аҳамиятидан келиб чиқган ҳолда Бухоро вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан ҳам фермер хўжаликлари билан мунтазам равишда учрашувлар ташкил этилиб, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари юзасидан тушинтиришлар бериб келинмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 8 сентябрь куни вилоят адлия бошқармаси ҳамда Пешкў туман адлия бўлими томонидан "Фермерга мадад" акцияси доирасида Пешкў туманида жойлашган "Чоробод диёри" фермер хўжалиги ва "Бекмурод, Миразиз, Мирфайз" фермер хўжаликлари билан учрашувлар ташкил этилди.

Дастлаб учрашув давомида адлия ходимлари томонидан фермер хўжаликларига ҳозирги вақтда Адлия вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган "Фермерга мадад" акцияси бўйича маълумотлар беришди. Шундан сўнг, фермерларга қонунчиликда белгиланган имтиёзлар, уларнинг ҳуқуқлари ва фермер хўжалиги фаолияти кафолатлари тўғрисида атрофлича тушунтиришлар берилиб, фермерларга акция бўйича тайёрланган тарғибот материаллари тарқатилди тарқатилди.

Ўтказилаётган бу каби тадбирлар фермер хўжаликларининг ривожини таъминлашда мустаҳкам замин яратишда муҳим асос бўлиб хизмат қилади.

Пешку туман адлия бўлими