Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Ёшлар ва қонун


Жорий йилнинг 8 сентябрь куни Пешкў туманида жойлашган 1-сонли касб-ҳунар мактабида вилоят адлия бошқармаси ва туман адлия бўлими ташаббуси билан Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус” доирасида мактаб жамоаси ва ўқувчилар билан учрашув ташкил этилди.

Мазкур тарғибот тадбири давомида дастлаб Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мазмун-моҳияти, сайлов қонунчилиги ва ёшларга берилган имтиёзлар ҳамда имкониятлар хусусида кенг маълумотлар бериб, сўнг уларнинг ҳуқуқий билимларини синовдан ўтказди. Қизғин-савол-жавоб, баҳс-мунозара тадбир таъсирчанлигини оширди. Бундан ташқари ўқувчи ёшларни ўз ҳуқуқларини теран англашлари ва ҳуқуқ тизимига бўлган қизиқишларини кучайтириш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган ҳуқуқий қўлланма ҳамда қонунчиликдаги янгиликлар билан боғлиқ материаллар тарқатилди.

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, инсон ҳуқуқ ва манфатларини ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлашда адлия органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида берилган кенг маълумотлар, билдирилган фикр-мулоҳазалар ёшларнинг ҳуқуқшунослик касбига қизиқишини оширди, десак, муболаға бўлмайди.

Пешкў туман адлия бўлими