Ҳозирда, инсон манфаатларини таъминлаш учун аввало, одамлар билан, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш кераклигига алоҳида урғу берилмоқда. Юртимизда ҳалқ билан фаол ва очиқ мулоқот олиб бориш, аввало инсон ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш орқали халқимизнинг фаровон, бахтли ҳаёт кечириши учун муносиб шарт-шароит яратишдан иборат.
Жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг қабулларини давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахслари иштирокида ташкил этиш, раҳбар ходимларни халқ билан мулоқотга киришлари учун асос яратиш мақсадида жойларда сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.
Шу каби қабуллардан навбатдагиси куни кеча Пешкў туманида жойлашган "Пешкў" маҳалла фуқаролар йиғинида Пешкў туман адлия бўлими томонидан сайёр қабул ташкил этилди.
Қабулда дастлаб адлия ходими томонидан қонунчиликдаги янгиликлар, хусусан, сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар ва маъмурий тартиб тамойиллар хусусида маърузаси тингланди. Кейинчалик қабулга ташриф буюрган фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди.
Мурожаатларнинг аксарияти юзасидан жойида ҳуқуқий масалаҳатлар берилди ва ўрганилиши вақт талаб этилиши сабабли тегишли тартибда назоратга олинди.