Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Мустақиллигимиз шукронаси


Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Когон шаҳар сектор раҳбарлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги масъул ходимлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Когон шаҳар бўлими, вилоят адлия бошқармаси, шаҳар адлия бўлими, вилоят Интеллектуал мулк ҳимояси маркази ходимлари, ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими, шаҳар ҳалқ таълими бўлими ҳамкорлигида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси кенгаши ва Сенат кенгаши қабул қилган «Aҳолининг электорал маданиятини юксалтириш бўйича Миллий ҳаракатлар дастури тўғрисида»ги қўшма қарор ижроси юзасидан «Йўл харитаси» асосида "Зиёкор" маҳалла биносида жойлашган 92-сайлов участкасида маҳалланинг фаоллари, нуроний отахон ва онахонлар билан "Мустақиллигимиз шукронаси" мавзусида учрашув ўтказилди.

Учрашувда сўзга чиққан шаҳар хокими Ҳ.Давлатов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги масъул ходими М.Умаровалар аҳолининг электорал маданиятини ошириш, давлат ва жамият бошқарувида ҳамда давлат ҳокимияти вакиллик органларини шакллантиришда ҳар бир сайловчининг шахсан иштироки муҳимлиги, “Бир сайловчи — бир овоз» тамойили асосида фуқароларнинг сайлов жараёнларидаги фаоллигини ошириш, фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини намоён этган ҳолда сайлов ҳуқуқларидан фойдаланишини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг ўзига хос хусусиятлари ва аҳамиятини тушунтирдилар.

Давра суҳбатида қатнашган фаҳрий кексалар, фаоллар ҳозирги тинч ва фаровон ҳаётимизга шукроналар келтирдилар, Ватанимиз янада гуллаб-яшнаши учун албатта келажак учун овоз беришларини билдирдилар.

Бу каби тадбирлардан кўзланган мақсад бўлиб ўтажак президентлик сайловини республика миқёсида кўтаринки руҳда ташкил этишдан иборат.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими