Янгиликлар
"Сайлов институти ва унинг давлат ҳокимиятини шакллантиришдаги аҳамияти" мавзусида тарғибот тадбири бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Когон шаҳар касб-ҳунар мактабида жойлашган 88-сонли сайлов участкасида тарғибот тадбири амалга оширилди.
Тадбир ташкилотчилари дастлаб участка сайлов комиссия аъзоларининг ўқувларини ўтиш жараёни билан танишиб, сўнг "Сайлов институти ва унинг давлат ҳокимиятини шакллантиришдаги аҳамияти" мавзусида ёшлар, шу жумладан сайловларда илк маротаба иштирок этувчилар, хотин-қизлар ва жисмоний имконияти чекланган шахслар иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги масъул ходими М.Умарова, Когон шаҳар адлия бўлими ходими Н.Хошимов, вилоят адлия бошқармаси ходими Ж.Ашуров ва Интелектуал мулк ҳимояси маркази ходими А.Акрамов сўзга чиқиб, сайловчиларнинг, хусусан, ёшлар, хотин-қизлар, жисмоний имконияти чекланган шахсларнинг сайлов жараёнларида ҳамда овоз беришда бевосита иштирок этишининг аҳамияти, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ва электорал маданиятини юксалтириш борасида сўз юритдилар.
Шунингдек, тадбир иштирокчиларини қонунчмликдаги янгиликлар билан таништириш мақсадида Ўзбекистон Репсубликасининг 2021 йил 25 августдаги “Ўзбекистон республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–711-сон Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 20 августдаги “Интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси янада такомиллаштирилиши муносабати билан ўзбекистон республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–709-сон Қонунлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.
Тадбирда сайловга доир видеороликлар намойиш этилиб, қатнашчилар тарқатма материаллар билан таъминландилар. Тадбир ёш санъаткорлар чиқишлари ва қизиқарли савол-жавоблар билан йиғилганларда катта таассуротлар қолдирди.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими