Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Когон шаҳар халқ таълими бўлимида тарғибот тадбири ташкил этилди


Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Когон шаҳар халқ таълими бўлимида вилоят адлия бошқармаси ва Когон шаҳар адлия бўлими томонидан тағибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда адлия ходимлари сўзга чиқиб, сайловчиларнинг сайлов жараёнларида ҳамда овоз беришда бевосита иштирок этишининг аҳамияти, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ва электорал маданиятини юксалтириш борасида сўз юритдилар.

Шунингдек, адлия ходимлари тадбир иштирокчиларини қонунчмликдаги янгиликлар билан таништириш мақсадида Ўзбекистон Репсубликасининг 2021 йил 25 августдаги “Ўзбекистон республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–711-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 20 августдаги “Интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси янада такомиллаштирилиши муносабати билан ўзбекистон республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–709-сон Қонуни, Ўзбекистон Репсубликаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолият очиқлиги ва шаффофлигини, таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–6247-сон Фармони ҳамда 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6257-сон Фармони мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган масалалар, фирк-мулоҳазалар бўйича масъул ходимлардан тегишли жавоблар олишди.