Янгиликлар
Ватан тақдири – менинг тақдиримда
Куни кеча вилоят адлия бошқармаси ва Шофиркон туман адлия бўлими ходимлари томонидан Шофиркон туманида жойлашган 38-сонли умумий ўрта таълим мактабида "Ватан тақдири – менинг тақдиримда" шиори остида тадбир ташкил этилди.
Дастлаб тадбир иштирокчилари бўлмиш ўқувчи ёшларга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мазмун-моҳияти, сайлов қонунчилиги ва ёшларга берилган имтиёзлар ҳамда имкониятлар хусусида кенг маълумотлар бериб, сўнг уларнинг ҳуқуқий билимларини синовдан ўтказди. Қизғин савол-жавоб, баҳс-мунозара тадбир таъсирчанлигини оширди. Бундан ташқари ўқувчи ёшларни ўз ҳуқуқларини теран англашлари ва ҳуқуқ тизимига бўлган қизиқишларини кучайтириш мақсадида қонунчиликдаги янгиликлар билан боғлиқ тарқатма материаллар тарқатилди.
Айтиш мумкинки, мазкур ёшларнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини оширишга қаратилган тадбир ўқувчи ёшларга ўз ҳуқуқларини англашларида ва ҳуқуқга бўлган қизиқишларини оширишга муҳим омил бўлиб хизмат қилди.
Шофиркон туман адлия бўлими