Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Ўз келажагинг учун овоз бер!


Шофиркон туман адлия бўлими томонидан тумандаги давлат органлари, ташкилот ҳамда муассаса ходимларига сайлов қонунчилигининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга қаратилган давра суҳбатлари ва семинарлар ташкил этилмоқда.

Шу каби тадбирлардан бири куни кеча Шофиркон туманида жойлашган 5-сон давлат мактабгача таълим муассасасида бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда вилоят адлия бошқармаси ва Шофиркон туман адлия бўлими ходимлари сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларига яқинлашиб келаётган сайлов жараёнлари хусусида ва мамлакатимизда фуқароларга берилган имтиёзлар ҳамда имкониятлар хусусида кенг маълумотлар бериб, тадбир иштирокчилари бўлмиш мазкур муассаса ходимларини ўз ҳуқуқларини теран англашлари ва ҳуқуқ тизимига бўлган қизиқишларини кучайтириш мақсадида қонунчиликдаги янгиликлар билан боғлиқ тарқатма материаллар тарқатилди.

Тадбир давомида ушбу муассаса тарбияланувчилари бўлмиш болажонларнинг қизиқарли томоша ҳамда рақслари йилишнинг янада кўтаринки руҳда ўтишига ҳисса қўшди.

Шофиркон туман адлия бўлими