Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Биз биргаликда Ўзбекистон!


Жорий йилнинг 20 сентябрь куни вилоят адлия бошқармаси, Бухоро шаҳар адлия бўлими ва юридик техникум ўқувчиларидан иборат волонтёрлик гуруҳлари томонидан “Street law” (кўча ҳуқуқи – оддий ҳуқуқ) лойиҳаси доирасида "Биз биргаликда Ўзбекистон!" шиори остида Бухоро шаҳридаги “Марказий деҳқон бозори”да фуқароларнинг сайлов жараёнларида ҳамда овоз беришда бевосита иштирок этишининг аҳамиятини тушунтиришга, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ва электорал маданиятини юксалтиришга қаратилаган тарғибот тадбири амалга оширилди.

Мазкур тадбир давомида фуқароларнинг сайлов қонунчилиги бўйича ҳуқуқий саводхонликларини синаш ҳамда ошириш мақсадида фуқаролар билан викторина кўринишида савол-жавоблар амалга оширилиб, сайлов қонунчилиги билан боғлиқ бўлган 300 дан ортиқ флаерлар фуқароларга тарқатилди.

Шунингдек, мазкур “Street law” лойиҳаси доирасида ёшлар ва аёлларга қонунчиликда берилган имтиёзлар, меҳнат соҳасидаги муносабатлар, меҳнат мигрантлари ва имконияти чекланган шахсларга қонунчиликда берилган имтиёзлар, моддий ёрдам ва ижтимоий нафақалар олиш тартиби, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун кредит ва микроқарзлар олиш тартиби, коммунал соҳадаги муносабатлар, алимент, уй-жой олиш ва ер ажратилиши тартиби, порахўрлик, товламачилик, фирибгарлик, талон-тарож каби жиноятларнинг салбий оқибатларини намоён этишга қаратилган жами 400 дан ортиқ флаерлар фуқароларга тарқатилди

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими