Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Ходимларга тўлаб берилмаган иш ҳақи адлия эътиборидан четда қолмади.


 Бухоро туман адлия бўлими ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрел кунидаги ПҚ-3666-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги Низомда белгилаб берилган адлия органларининг вазифа ва функцияларидан келиб чиқиб туман даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларида ўтказилаётган таҳлиллар ҳамда сайёр қабуллар жараёнида иш берувчилар томонидан ходимларнинг иш ҳақлари ва унга тенглаштирилган тўловлар ўз вақтида тўлаб бермаслик ҳолатлари аниқланмоқда.

Хусусан, адлия ходимлари томонидан Бухоро тумани Қишлоқ хўжалиги бўлимида ўтказилган сайёр қабул жараёнида бўлимга 2021 йил апрель-июнь ойлари мобайнида “Ҳудудий ер тузувчилар” бўйича етакчи мутахассис вазифасига ишга қабул қилинган 8 нафар етакчи мутахассисларнинг жами 24 млн 877 минг сўм миқдоридаги ойлик иш ҳақлари 3 ой мобайнида тўлаб берилмасдан келинаётганлиги аниқланди.

Ўз навбатида, адлия бўлими томонидан бу ҳолатга қонуний муносабат билдириб, иш берувчидан “Ҳудудий ер тузувчилар” бўйича 8 нафар етакчи мутахассисларга иш ҳақини ундириб бериш ҳақида фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судига суд буйруғи тартибида ариза киритилиб, суд томонидан аризалар тўлиқ қаноатлантирилди.

Шу каби, адлия ходимлари томонидан Бухоро тумани Касб-ҳунар мактабида ўтказилган сайёр қабул жараёнида иш берувчи томонидан 16 нафар ўқитувчиларнинг жами 119 млн 246 минг 900 сўм миқдоридаги иш ҳақлари 2021 йил июнь ойидан буён тўлаб берилмасдан келинаётганлиги аниқланиб, иш берувчидан иш ҳақларини ундириб бериш тўғрисида фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судига суд буйруғи тартибида ариза киритилди.

Суд томонидан Бухоро туман адлия бўлимининг аризалари қаноатлантирилиб, 16 нафар ўқитувчиларнинг жами 119 млн 246 минг 900 сўм миқдоридаги иш ҳақларини ундириш ҳақида суд буйруқлари қабул қилинди.

Бу каби мисолларни давом эттириш мумкин, бироқ ҳар бир иш берувчи Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 154-моддасига асосан “Иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ушбу Кодекснинг 161-моддасида кўрсатилган муддатларда тўлаши шарт.” лигини унутмаслиги лозим.

Бухоро туман адлия бўлими бошлиғи У.Тўхтаев