Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Бухорода юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилди!


    Барчамизга маълумки, жорий йилнинг 29 июнь куни “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинган эди.

Мазкур қарорга биноан республиканинг барча туман (шаҳар)ларида юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этиш белгиланган бўлиб, қарор ижроси бўйича Бухоро вилоятида ҳам туман ва шаҳар даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш мақсадида туман ва шаҳар Юридик хизмат марказлари синов тариқасида ўз фаолиятини бошлади.

Ҳозирда Адлия вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан марказлар фаолиятини янада мувофиқлаштириш мақсадида жойларда марказ фаолияти билан танишиб, уларга амалий ёрдам кўрсатилиб борилмоқда. Учрашувлар давомида Ишчи гуруҳ марказларнинг моддий-техник базаси тўлиқ таъминланганлиги, яратилган шароитлар кўздан кечирилиб, зарур тавсия ва кўрсатмалар берилмоқда.

Шунингдек, кун давомида Ишчи гуруҳ томонидан томонидан тегишли ҳудудлардаги давлат органлари ва ташкилотларнинг раҳбарлари, ижро интизоми учун масъул мутахассислари ва бошқа ходимлари учун амалий семинар ташкил этилиб, иштирокчиларга юридик хизмат кўрсатиш марказларини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари, мақсади, соҳа вакилларига қўйилаётган талаблар, марказлар билан ҳуқуқий ахборот алмашинувининг механизми хусусан, “E-huquqshunos” дастури ҳақида батафсил тушунтиришлар берилмоқда.

Маълумот учун: мазкур Президент қарорида 2021 йил 1 октябрдан бошлаб ҳудудий адлия бошқармалари ҳузурида юридик хизмат кўрсатиш марказлари (Марказлар) республиканинг барча туман (шаҳар)ларида ташкил этиш, шунингдек давлат ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш билан боғлиқ барча маълумот ва жараёнларни тўлиқ электрон равишда йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва амалга ошириш имконини берувчи “E-huquqshunos” электрон тизимини босқичма-босқич жорий этиш белгиланган эди.

Бекзод НИШОНОВ,
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи