Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Навбатдаги семинар Жондор туманида бўлиб ўтди


Илгари хабар берганимиздек, юртбошимизнинг 2021 йил 29 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5168 қарорига асосан Республиканинг барча туман ва шаҳарларида Юридик хизмат марказлари фаолияти йўлга қўйилмоқда.

Айни пайтда Адлия вазирлиги ходимларидан иборат Ишчи гуруҳ томонидан Жондор туманида ташкил этилган марказга ташриф буюрилди. Ташриф давомида марказнинг тегишли жиҳозлар билан таъминланганлик даражаси ўрганилиб, марказларга ишга қабул қилинган ходимлар билан ўзаро учрашувлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Ишчи гуруҳ томонидан Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини кенг жамоатчиликка хусусан, ҳудуддаги давлат органлари ва ташкилотларига етказиш мақсадида туман ҳокимлиги биносида амалий семинар ўтказилди. Семинарда иштирокчиларга юридик хизмат кўрсатиш марказларини ташкил этишдан мақсад ва унинг ҳуқуқий асослари, кутилаётган ўзгаришлар ва марказ билан ўзаро ҳуқуқий ахборот алмашинувини йўлга қўйиш механизми “E-huquqshunos” электрон тизими хусусида тўхталиб ўтилди.

Жондор туман адлия бўлими